ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда сифатсиз бензин сотаётган заправкалар аниқланди

Сурхондарёдаги айрим АЁҚШларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар давомида айрим заправкаларда Аи-80 маркали бензини Аи-95 маркасида кўрсатилиб, қиммат нархларда сотилаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда вилоят ҳокимининг тегишли кўрсатмаси билан мазкур ҳолатларга чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги бензин харид қилишда истеъмолчиларни эътиборли бўлишга чақириб, юқоридаги каби ҳолатларга учраганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки солиқ органларига мурожаат қилишни сўради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan