ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда

Кундузи ҳарорат +27 даражагача тушади. Ўзгидромет шошилинч ахборот берди.

Жорий йилнинг 18-20 август кунлари Ўзбекистон ҳудудларига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет директори Ҳабибулла Шерзодхўжа хабар берди. 

18-20 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда, жумладан:18 августда Бухоро, Навоий вилоятларида;19-20 августда Бухоро, Навоий,Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Наманган вилоятларида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин.19-20 августда кундузги ҳаво ҳарорати +27…+32 даражагача пасаяди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan