TA'LIM ДУНЁ

Японияда дунёдаги биринчи виртуал мактаб очилди

Японияда барча дарслар метаоламда бўладиган дунёдаги биринчи мактабб очилди. Бу ҳақда ITmedia News хабар берди.

Фото: ITmedia News

Ўқувчиларга бепул ВР (виртуал реаллик) ускуналари берилади ва улар ўзларининг аниме тасвирларини танлашлари мумкин. Дарс машғулотлари оддий дастурга ўхшайди, лекин e-спорт ва рақамли ўйинларга эътибор қаратилган. 

9 январь куни Аоminext компанияси Юши Кокусаи ўрта мактаби учун виртуал таълим тизимини яратишни якунлади.

Компания метаоламда фойдаланиш учун бепул ускунани тақдим этади. Ўқувчилар VR мактабига ташриф буюриш учун мустақил равишда ўзларининг аватарларини танлашлари мумкин. Ўқишни тугатгандан сўнг улар ўрта маълумот тўғрисидаги гувоҳномани олади.

Қайд этилишича, таълим тизими Planeta VR платформаси асосида яратилган. VR мактаби онлайн дарслар, маданий тадбирлар, e-спорт турнирлари, шунингдек, дўстлар билан учрашиш ва бошқа мактаб тадбирларини ташкил этиш имкониятини таклиф қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan