
Тожикистондаги Роғун ГЭСда фавқулодда ҳодиса оқибатида 3 нафар ишчи ҳалок бўлди. Ҳодиса 12 ноябр куни қурилиш майдонида юз берган.
Ҳалок бўлганлар Роғун электр станциясида иш олиб бораётган «Хокруд» компаниясининг ходимлари бўлган.
Тармоқларда тарқалган, аммо расман тасдиқланмаган хабарларда ишчиларнинг устига платформа тушиб кетгани айтилади.
Ҳозирда махсус ишчи гуруҳ тузилган, тергов ҳаракатлари бошланган.