ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Буюк мақсадлар йўлидаги мардонавор одимлар

Неча минг йилларки, фақат ўзини-ўзи қутқариш билан овора бўлиб қолмаган инсонларгина улуғ ишларга қўл урган. Жаҳонни қамраган пандемия шароитида ҳар кимнинг дарди, ташвиши ўзига яраша. Ватан ҳимоячилари эса буюк мақсадлари йўлида мардонавор одимлайди.

Сурхондарё вилояти Денов тумани Хайрабод гарнизонидаги ҳарбий қисмда жорий мавсумда муддатли ҳарбий хизматни бошлаган аскарларнинг Ватанга қасамёд тантанаси бўлиб ўтди. Тадбир карантин қоидалари ососида ташкил қилинди.

Кўзларида ўт чақнаб, ҳар қандай шароитда она юрт тақдирига ўзларини масъул деб билган ўғлонларга Мудофаа вазирининг табригини Жануби ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов ўқиб эшиттирди.

Денов туман ҳокими Бахтиёр Ибатов Ватанга қасамёд қабул қилган барчани табриклаб, хизматни бошлаган аскарларга тарихий сабоқ олишлари учун Президент совғаси сифатида “Ўзбекистон тарихи”, “Темур тузуклари” каби китоблар жамламасини топширди.

Бу тадбирни пандемия сабабли муддатли ҳарбий хизматчиларимизнинг ота-оналари ва Ўзбекистон Республикаси ёшлари – жами 3662 нафар фуқаролар онлайн тарзда тўғридан-тўғри ижтимоий тармоқларлар орқали кузатиб боришдилар.

Тантанали Қасамёд сўнгида Ватанга қасамёд қилган аскарлар орасидан муддатли ҳарбий хизматчиларимиз ўзларининг қўл жанги ва санъат соҳасидаги маҳоратларини намойиш этдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan