ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН

Қумқўрғонлик магистр вазир ўринбосари

Kun.uz манбаси берган маълумотга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич магистратура талабаси Юсуф Абсоатовни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосарлигига тавсия қилган.

Абсоатов жорий йилнинг 31 январь куни президент билан учрашувда таълим соҳасига оид таклифини илгари сурган. У давлат раҳбарига ОТМлар ва мактабларни ўзаро электрон тарзда улаб, онлайн дарслар ташкил этиш ғояси ҳақида сўзлаб берган. Шунингдек, қишлоқларда интернет сифатини яхшилашнинг муҳимлигини таъкидлаган.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг Ахборот хизмати билан боғланганимизда, Юсуф Абсоатов Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари сифатида тавсия қилинганлигини тасдиқлади.

Маълумот ўрнида, Юсуф Абсоатов Қодирович 1990 йил 12-августда Қумқўрғон туманида туғилган.

2006 йил “Янгиер” маҳалласида жойлашган 7- сонли умумтаълим мактабини тамомлаган.

2006-2009 йиллар 11- сонли айрим фанлар чуқурлаштирилган умумтаълим мактабини тугатган.

2014 -2018 йиллар Ўзбекистон Миллий университетининг кимё технологиялари факультетининг бакалавр босқичида давлат ганти асосида тахсил олган.

2018-2020 йиллар Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич магистратура талабаси.

Манба: Қумқўрғон тумани матбуот хизмати