ЎЗБЕКИСТОН

Бугундан ойлик ошди, солиқлар эмас!

Бугун, 2020 йилнинг 1 февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ва моддий ёрдам миқдори 7 фоизга оширилди.

Бу “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлашга оид Президент қарорида кўзда тутилган эди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ойлик, стипендия ва нафақаларнинг ошиши солиқлар ва йиғимларга таъсир этмайди. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдори ўзгармаганлиги сабабли солиқ, жарима, давлат божлари ва давлат хизматлари, патент (лицензия) тўловлари ҳамда бошқа тўловлар миқдори оширилмайди. (https://lex.uz/docs/4346118)

Эслатма: ҳозирда, базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўм.

Манба: ДСҚ Матбуот хизмати