ЎЗБЕКИСТОН

Жанубий Корея Ўзбекистонда биоёқилғи ишлаб чиқаради — Business Korea

Жанубий Кореянинг Korea Western Power (KOWEPO) компанияси Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорлик меморандумини имзолади, деб хабар берди Business Korea

Унга кўра, KOWEPO вилоятга кўмирни қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан, хусусан, ғўзапоядан олинадиган биоёқилғига алмаштиришда ёрдам беради. KOWEPO лойиҳаси келгуси ўн йил ичида иссиқхона газлари чиқиндиларини тахминан 120 000 тоннага қисқартириши ва биоёқилғидан тахминан 2 миллион доллар даромад келтириши кутилмоқда.

Бу лойиҳада Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, айниқса, пахта етиштириш муҳим ўрин тутади. Ғўзапоя биоёқилғи ишлаб чиқаришда қимматли манба саналади, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan