ЖАМИЯТ

Бухорода ҳам хонадонда газ портлади. 8 ёшли бола вафот этган

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши (портлаши) оқибатида 8 ёшли бола вафот этди.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг таҳририятга маълум қилишича, воқеа 16 октябр, якшанба куни эрталабки соат 08:55 лар атрофида содир бўлган.

Аниқлик киритилишча, Қоракўл тумани, Қуйи хўжалар қишлоғида яшовчи Н.Р.нинг уйида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг чақнашида 2014 йилда туғилган, 2-синф ўқувчиси бўлган Ж.С. олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan