ЖАМИЯТ

1200 та мактабда кундаликлар электрон шаклда юритилади

Янги ўқув йилидан бошлаб республикадаги 1200 та мактабда кундалик юритиш электрон шаклга ўтказилади ва қоғоз шаклидаги кундаликлар бекор қилинади. Хизматдан фойдаланишда интернет-трафик ҳисобланмайди.

Янги ўқув йилида 1200 та мактабда электрон кундаликдан фойдаланилади. Ота-оналар қоғоз кундалик сотиб олишларига тўғри келмайди, дея хабар берди Ҳалқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Электрон кундалик Kundalik.com сайти орқали юритилади. Сайт TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда барча операторлар, жумладан мобил операторлар томонидан интернет-трафик сарфланмайди.

Электрон кундалик онлайн режимда мактабдаги барча воқеалар ва баҳолардан хабардор бўлиш, синф раҳбарлари ва бошқа ўқитувчилар билан алоқани ушлаб туриш ҳамда болага таълим жараёнидаги қийинчиликларни енгиб ўтишига ўз вақтида ёрдам бериш имконини яратади.

Янги ўқув йилидан бошлаб республиканинг 1200 та мактабида қоғоз кундаликлар ва журналлар бекор қилинади.

«Бу бир томондан ўқитувчиларни қоғоз журналларни тўлдириш ва ҳисоботларни қўлда ёзишга кетадиган вақтларини иқтисод қилиш билан бирга ота-оналар ва мактаб орасида электрон ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришга хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Kundalik.com’га обуна бўлиш баҳоси эса қоғоз кундаликнинг ўртача баҳосига тенг (бир йилга 10 минг сўм). Дастлабки ой давомида ота-оналар тизимдан синов тариқасида фойдаланиш имконияти мавжуд.

Фойдаланувчилар ҳақидаги барча маълумотлар «Ўзбектелеком» серверларида сақланади

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan