“Ўзбекистон темир йўллари” туркиялик сайёҳдан 100 минг сўм пора олган ходимини тополмаганини тан олди
Ижтимоий тармоқларда хорижлик фуқаролар томонидан, йўловчи поездларда йўл давомида вагон кузатувчисига пул таклиф этиб, вагондаги ўринни юқорироқ даражадаги вагон ўрнига алмаштирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат берди.
Нидерландиялик блогер томонидан 6 июл куни “Aфросиёб” электропоездида сафари давомида “эконом” тоифадаги ўрнини “вип” тоифага ўзгартирганлиги бўйича видео роликлар тарқалди, ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинланиб, хизмат текшируви хулосасига асосан айбдор ходим лавозимидан озод этилган бўлишига қарамасдан октябр ойида ушбу видеолавҳа ижтимоий тармоқларда қайта тарқатилди ва кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Куни кеча айрим ижтимоий тармоқларда Aндижон йўловчи поездида турк сайёҳи ўз вагонидан юқори тоифадаги вагонга ўтиш учун вагон кузатувчисига пул берганлиги ва вагон тоифасини ўзгартирганлиги юзасидан тарқалган ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилиб керакли маълумотлар (қайси кун, қайси поезд, қайси вагон) эканлигини видео роликда акс этмаганлиги сабабли ҳолат ўз исботини топишини ва айбдор ходимни аниқлашнинг имконияти топилмади.
«Юқоридаги ҳолатлар учраган тақдирда, зудлик билан жамиятнинг ишонч телефонига (+99871-299-94-50) қўнғироқ қилишингизни ёки телеграм манзилига мурожаатингизни қилишларингизни сўраб қоламиз» дейилади хабарда.