ЖАМИЯТ

ОСОН ДАРОМАД – БОШГА КЕЛТИРАР КУЛФАТ

Қонунлар устуворлиги таъминланган юртимизда ҳеч бир жиноий иш жазосиз қолмайди. Жиноятнинг жирканч кўчаларига кириб адашган кишининг ҳамиша юзи қора бўлади.

Шунга қарамасдан, ҳозирги кунда айрим шахслар юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган кенг имкониятларни назар писанд этмасдан, гўёки тирикчилик рукни остида ўз таморқасида полиз экинларини эмас аксинча, осонлик билан мўмай даромад келтирувчи таъқиқланган гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб тез бойиб кетишни исташадилар.

Аммо ушбу шахслар яхшилаб ўйлаб кўришмайдики, бугунги қилган ножўя иши эртага албатта ўзининг яқинлари, қўшнилари ва бошқа атрофидагиларга катта фожиалар келтириб чиқариши мумкинлигини.

Нақадар жирканч ҳисобланган гиёҳвандлик балосининг тўрини яратиш осону, унинг минг тузоқларидан озод бўлиш нақадар мушкул эканлигини бир бора ўйлаб кўрсалар экан, балки шунда ушбу жиноий фаолиятларини тўхтатиб, юртбошимиз томонидан берилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, турмуш шароитини яхшилаб, намунали оилалар сонини ортиб боришига ўз ҳиссаларани қўшсалар.

Айтишадику, бўйнида иллати борнинг оёғи қалтирайди. Шунга қарамасдан улар турли хил ҳийла найранглар ўйлаб топиб, ҳуқуқ тартибот идора ходимларини чалғитишга уринишади, аммо қилни қирқ ёрадиган мутахассисларни алдашнинг имкони бормикан.

Уларнинг халқпарвар, жонкуяр, ватан олдидаги бурчини ҳамма нарсадан устун билувчи, қанча мақтасак кам бўлган қонунимиз  ҳимоячилари, бундай жирканч ҳолатларни назарларидан четда қолдиришлари мумкинми?, асло ундай эмас, улар албатта хар қандай мушкул ва оғир жиноятларни ҳам фош этишга қодир инсонлардир.

Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилиб келинаётган умумпрофилактик тадбирлар ва огоҳлантиришларга қарамасдан бугунги кунда кўпчилик маҳаллий аҳоли яхши тушуниб етмасдан ўзларининг қинғир ишларини давом эттириб келаётганликлари хеч кимга сир эмас.

Мамалакатимиз қонунларига кўра, таъқиқланган ва таркибида гиёқванд модда бўлган ўсимликларни етиштириш билан шуғулланиб келаётган ҳар қандай шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида кўрсатилган тегишли моддалар асосида албатта ўз жазоларини олишини ҳаммамиз яхши биламиз.

Шундай, экан биз халқимизга шуни айтиб қоламизки, ўзингизни асрай билинг, токи эртага пушаймонликнинг дарди нақадар оғир эканлигини, ундан қутилиш нақадар мушкул эканлигини минг афсус ва надомадларимиз бизга наф келтирмаслигини асло унутманг, унда жуда хам кеч бўлади.

Мамалакатимизда қонун устуворлиги ва ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар эканлигини ҳеч биримиз унутмаслигимиз лозим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan