ЖАМИЯТ

Карам етиштирмаганлар, «аттанг» деманг…

2020 йил январ ойида Сурхондарё вилоятидан 363,693 минг АҚШ долларлик 1463,6 тонна карам маҳсулоти хорижга экспорт қилинди, шундан, 131 минг АҚШ долларлик 154 тоннадан зиёдини хорижда севиб истеъмол қилинадиган харидоргир «брокколи» карами ташкил этади. Маълумот учун, 2019 йилда вилоят ҳудудидан 8 млн.  47 долларлик 26272 тонна карам экспорт қилинган. Вилоят божхона бошқармаси маълумотига кўра, карам ҳосили экспорти давом этмоқда. Демак, келгуси мавсумда ҳам бу маҳсулотни етиштирганлар «аттанг» демайди.