ЖАМИЯТ

Ҳарбий шаҳарчада ҳарбий хизматчилар томонидан етиштирилган полиз маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Сурхондарё вилояти Сариосиё гарнизони ҳарбий хизматчилари ўзлари етиштирган полиз экинларини ҳарбий шаҳарчада истиқомад қилаётган ҳарбий хизматчилар оила аъзоларига арзон нархларда тақдим этиб, озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этишди.

Бундай озиқ-овқат ярмаркалари бугунги пандемия шароити кечаётган бир вақтда ҳарбий ҳизматчилар оила аъзоларининг соғликларини асраб-авайлаш мақсадида ҳар ҳафта ўтказилиб борилади. Озиқ-овқат ярмаркасидан тушган маблағ ҳарбий қисм моддий техник базасини ривожлантиришга йўналтирилади дейди, – подполковник Бекзод Рахимов.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan