ДУНЁ ИЛМ-ФАН ЎЗБЕКИСТОН

Харьков миллий радиоэлектроника университети Ўзбекистонда ўз филиалини очмоқчи

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов Харьков миллий радиоэлектроника университети ректори Валерий Семенц билан учрашди.

Музокараларнинг асосий мавзусини Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва Харьков университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари ташкил қилди.

Ўзбекистонда Харьков миллий радиоэлектроника университети филиалини очиш, қўшма илмий ва таълим лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш учун интерфаол маҳорат дарсларини ташкил этиш масалалари бўйича таклифлар билдирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan