ЖАМИЯТ

Яроқсиз маҳсулот сотувчига қайтарилди

Ёз мавсумининг баланд ҳарорати одамларни чўмилиш ҳавзаларига етаклайди. Аммо дунёда кечаётган пандемия ҳолати бизни бу имкониятдан маҳрум қилди. Бундай пайтда энг қулай йўли – хонадонларимизда кўчма чўмилиш ҳавзаларини яратиб олишдир. Айниқса, бу ёш болаларга чексиз завқ бағишлайди.

Денов тумани “Боғишамол” маҳалласида яшовчи О.Абдиев ҳам болаларини хурсанд қилиш мақсадида Узун туманида жойлашган “Оила” савдо дўконидан 630 000 (олти юз ўттиз минг) сўмга “Ёзги болалар чўмилиш” ҳавзасини сотиб олди. Уйга олиб келиб, сувга тўлдирмоқчи бўлганида, унинг яроқсизлиги маълум бўлди. Қайтиб бориб, дўкон мудиридан маҳсулотни янгисига алмаштириб беришни сўраганда, унинг мурожаати рад этилди. Шундан сўнг у Узун туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, масаланинг қонуний ҳал қилинишида кўмак сўради.

Жамият ходимларининг ўрганиш ва тушунтиришларидан сўнг дўкон мудири “Ёзги болалар чўмилиш ҳавзаси”ни янгисига алмаштириб берди.

Сурхондарё вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси матбуот хизмати

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan