Кеча, 2020 йил 18 август куни Бош прокурор раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасида, жумладан ғўза парвариши ва пахта йиғим-теримига доир қонунчилик ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда қайд этилишича, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилган имтиёзли маблағлар мақсадсиз ишлатилган.
“Агробанк” филиаллари мансабдор шахслари томонидан жорий йил пахта ҳосили учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг 58,7 млрд. сўми мақсадсиз сарфлаб юборилган.
Ўтган йилги ҳаражатлардан жами 1 трлн. 767 млрд., шундан 1 трлн. 708 млрд. сўми кластерлардан ҳамда 59,5 млрд. сўми фермер хўжаликларидан қайтарилмаган.
Кластер корхоналарининг 19 таси олти ойдан буён муддати ўтган 433 млрд. сўм қарздорликдан бир сўмини ҳам қайтармаган.