Янги ўқув йилида кўзи ожиз ўқувчилар учун бир қатор дарсликлар чоп этилди.
Бу йил махсус таълим йўналишида имконияти чекланган ўқувчилар учун 2020-2021-ўқув йилида 160 номдаги дарсликлар чоп этилмоқда. Республика таълим маркази матбуот хизматининг хабар беришича, аввал ҳеч қачон кўриш имконияти чекланган ўқувчилар учун бундай катта ҳажмда дарсликлар чоп этилмаган. Илгари кўзи ожиз ўқувчиларимиз учун чоп этилаётган Брайл дарсликларида расмлар сўз орқали ифодаланган. Бу йилги ўзгартиришлардан бири, ушбу дарсликларга бўртма шаклдаги расмлар ва хариталарнинг киритилишидир.
Шунингдек, илк бор 10 ва 11-синфлар учун 9 номдаги Брайл дарсликлари ҳамда кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар учун 4 номдаги янги дарсликлар тайёрланмоқда.