ЖАМИЯТ

Қашқадарёдаги «заправка» газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун 3,3 млрд сўм жарима тўлади

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва «Ўзнефтгазинспекция» мутахассислари томонидан Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) фаолияти ўрганилди.

Аниқланишича, “Авазова Шарофат Ғаниевна” ХКга тегишли АГТКШнинг газ ҳисоблаш ускунасини текшириш давомида ГОСТ 8.586.2005 талаблари бузилган. Юмалоқ кран ички қисмининг манфий томонида тугунга боғланган целлофан халтаси топилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарори билан тасдиқланган табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги муносабати билан юридик шахсга максимал даражада 3 304 795 м3 табиий газ ҳажми бўйича 3 304 795 000 сўм миқдорида ҳисоб-китоб амалга оширилди.

Ҳозирги вақтда барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan