ЖАМИЯТ

Сардоба сув омбори қурилишида арматура ишлатилмаганлиги тан олинди

Сардобадаги ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сардобадаги объект буюртмачиси – “Сирдарё қурилишинвест” ДУК. Бу собиқ Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “15-сонли қурилаётган объектлар бирлашган дирекцияси” бўла туриб, бош пудратчи сифатида “Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК қатнашган. Қурилиш ишларига 28та субпудратчилар жалб этилган. Лойиҳачи сифатида «Узгип» МЧЖ иштирок этган, лойиҳаси қиймати 1,2 трлн сўмни ташкил қилган. Молиялаштириш манбаси бюджет маблағлари ҳисобидан бўлган.

Жиноят иши бўйича қуйидаги асосий тергов тахминлари, яъни версиялар олдинга сурилиб, текширилмоқда:

1.Лойиҳалашдаги хатоликлар.

  1. Қурилиш меъёрларига риоя этмаслик.
  2. Эксплуатация жараёнидаги хатоликлар.
  3. Табиий офат.

Тергов тахминларини текшириш мақсадида, дастлабки тергов давомида жами 170 нафардан зиёд шахслар тергов гуруҳи аъзолари томонидан гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, сув омборини лойиҳалаштириш, қурилиши ва эксплуатация қилиш жараёнлари тўғрисида кўрсатмалар олинди.

Тўғоннинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, сув ва тупроқнинг физик хоссаларини аниқлаш мақсадида тафтиш ва назорат ўлчовлари таийнланган.

Қурилиш ишларидаги материалларнинг сифатини аниқлаш мақсадида судга оид қурилиш-техникавий экспертиза тайинланган. Бундан ташқари, жиноят иши бўйича 25 тадан зиёд тегишли идора вакилларидан иборат мутахассислар жалб қилинган бўлиб, ҳозирда тадқиқотлар олиб борилмоқда. Гидротехник иншоотларни қуриш ва эксплуатация қилиш соҳаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда тўғоннинг ички ва ташқи қисми кўздан кечирилиб, унга таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам ўрганилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan