ЖАМИЯТ

1-синфга онлайн қабул тизими ишга туширилди

2022-2023-ўқув йили учун умумтаълим мактабларида 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланди.
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.
Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топшириш мумкин.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.
Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan