ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ўзбекистонда оғир жиноят содир этган эркак Қирғизистонда ушланди

Қирғизистонда Ўзбекистонда оғир жиноятлар содир этгани учун қидирувда бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.
Қидирувдаги ўзбекистонлик 30 ёшли эркак Қирғизистон ҳудудида яширинган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот келиб тушган. Айбланувчи Ўзбекистон Жиноят кодексининг 46-моддаси (Суд томонидан тайинланган жазони ўташдан бўйин товлаш), 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (Талончилик) билан жиноят содир этгани учун 2020 йилдан бери қидирувда бўлган.
Таъкидланишича, эркак ҳибсга олинган, энди уни ватанига экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилмоқда.
Аввалроқ Россияда 12 йил қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак қўлга олинганди. Шунингдек, Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак даштда ўлик ҳолда топилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan