ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бухоро шаҳрида транспорт бошқармаси ходими 350 АҚШ доллари билан ушланди

Бухоро шаҳрида транспорт бошқармаси ходими пора билан ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Қ. 9 та автотранспорт воситаларига йўловчи ташиш учун лицензия олиб бериш эвазига тадбиркор О.дан 350 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan