ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлар маъмурий жавобгарликга тортилди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ ҳамкорликда вилоятда ичимлик сувидан белгиланган қоидалар асосида фойдаланишни назорат қилиш, аниқланган ноқонуний ҳолатларни бартараф этиш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳи Бойсун туманида рейд тадбирларини ўтказилган .

Шу кунга қадар истеъмолчилар томонидан Хўжамайхона-Бойсун марказий ичимлик сув тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатларининг 30 таси “Дарбанд” ва 3 таси “Ҳунармадлар” МФЙда аниқланган. Келтирилган зарар миқдори 368 млн 748 минг 537 сўмни, қайта тармоққа уланиш ҳаражатлари 22 млн 200 минг сўм, жами 390 млн 948 минг 537 сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда хуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан баённомалар расмийлаштирилган ва тармоқдан узиб қўйилган

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan