TA'LIM

Ўзбекистонда дзюдо мактаблари ташкил этилади — президент қарори

Мактабга болалар 5-синфдан бошлаб қабул қилинади. Ўқиш муддати 7 йил бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университетида дзюдо бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади.

Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳар олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари негизида Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ҳамда Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари давлат спорт-таълими муассасаси сифатида ташкил этилади.Белгиланишича, дзюдо мактаблари фаолияти дзюдо бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ҳамда уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади.Дзюдо мактабларига ўқишга 5-синфдан қабул қилинади ҳамда таълим олиш муддати 7 йил этиб белгиланади.Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо спорт турини ривожлантириш бўйича “Болалар учун дзюдо” дастури ва мактабгача таълим ташкилотларида “Мактабгача дзюдо” лойиҳаси жорий қилинади.Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб “Дзюдо ва спорт фаолияти” бакалавриат таълим йўналишини очилади.Унда “Дзюдо ва спорт фаолияти” бакалавриат таълим йўналиши бўйича 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрлари доирасида қабул квоталарини белгиланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan