ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бойсунда маҳалла раиси пичоқланди

 Ўзбек минталитетида ёзилмаган қонун-қоидалар борки, инсонийликнинг олий қадрияти саналади. Ота-онага ҳурмат, ватандан қарздорлик ҳисси…

Маҳалла ватан ичидаги ватан. Маҳалла раиси эса, қайсидир маънода шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг етакчиси, тўғри йўл кўсатувчи отаси. Афсуски, бугунги кунда ўзбек анъанасидаги «отанинг йўлини кесиб ўтишга ийманиш»дек муборак анъаналаримизга хиёнат қилиш ҳолатлари ҳам кузатиляпти.

Бойсун тумани “Боғиболо” МФЙ раиси Ж.Ф. ва шу маҳалла фуқароси Ҳ.Т. ўртасида ўзаро жанжал бўлиб ўтади. Ўзаро жанжал натижасида МФЙ раисининг чап кўкрак қисмига Т.Ҳ. томонидан бир марта пичоқ санчиш билан “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказилади.

Ҳ.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-модда 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan