ЖАМИЯТ

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли доимо эътибор марказида

Хайр ва саҳоват, яъни муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, инсонпарварлик ҳар бир шахс учун энг олий сифатлардан бири ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида шу йилнинг 17 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахслани ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-74-сонли Фармони қабул қилинди.

 Мазкур Фармонга асосан 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг  парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилди.

Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Жорий йил давомида Олтинсой туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида 800  га яқин пенсия ва нафақалар тайинланди.

Бу каби амалга оширилаётган чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлашдир.


Н.Назарова, Олтинсой тумани адлия бўлими ДХМ бош мутахассиси   

                                                                                                     

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan