ДУНЁ

Европа Иттифоқи ўз фуқароларига 1 июлдан бошлаб унинг ҳудудига киришга рухсат берилган 14 мамлакат рўйхатини эълон қилди

Европа расмийларининг қарорига кўра, коронавируснинг тарқалиши жиҳатидан «хавфсиз» деб тан олинган давлатлар: Австралия, Алжир, Грузия, Жанубий Корея, Канада, Марокко, Руанда, Сербия, Таиланд, Тунис, Уругвай, Черногория, Янги Зеландия ва Япония. Ушбу рўйхатга ҳар икки ҳафтада ўзгартириш киритилиши мумкин.

Дипломатик манбаларга кўра, агар Хитой ҳукумати европаликларга бир хил ҳуқуқ берса, Хитой хавфсиз давлатлар қаторига қўшилиши мумкин. Буюк Британия расмий равишда ЕИни тарк этди, аммо ўтиш даври учун Европа Иттифоқи билан умумий сиёсатни, камида бу йил 31 декабргача давом эттиради. Шунинг учун Британия фуқаролари Европа Иттифоқи фуқаролари каби ҳуқуқларга эга.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan