ЎЗБЕКИСТОН

Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар 3 тоифага ажратилмоқда

Коронавирус юқтирган беморларни даволаш ва карантинда сақлашни тартибга солиш мақсадида беморлар қуйидаги 3 тоифага ажратилмоқда:

1️⃣ коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;
2️⃣ коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;
3️⃣ коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.

Шу муносабат билан жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи янгича тартиб жорий этилмоқда:

➖ касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат этилади;

➖ шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилади;

➖ коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганларни 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартиби ишлаб чиқилади ҳамда қабул қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan