ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда Қатар Давлатининг Элчихонаси очилди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайҳи бошчилик қилдилар.

Маслаҳатлашувларда сиёсат ва дипломатия, савдо ва иқтисодиёт, транспорт, энергетика, фан ва маданият соҳаларида Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигини янада жадаллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар, дейилади хабарда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan