ЎЗБЕКИСТОН

Бобоси билан 5-қаватдан йиқилган боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Аввалроқ, Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасида бобо ва набира 5-қаватдаги эскалатордан қулаб тушгани ва мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатида бобо – 1969 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳодисада бобоси билан қулаган набиранинг аҳволи қандай экани ҳақида маълумот берди Қайд этилишича, айни вақтда боланинг аҳволи яхшиланиб бормоқда

Бола вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида даволнишни давом эттирмоқда 

“Жорий йил 23 февраль ҳолатига кўра, беморнинг умумий ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда. Айни пайтда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг тажрибали шифокорлари томонидан стандарт бўйича муолажалар давом эттириляпти.

Шунингдек, боланинг аҳволи Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан кунлик назорат қилиб борилмоқда”, дейилади ССВ хабарида. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan