Шифокор Шерали Суннатуллаев:
Сувсизланишнинг олдини олиш учун биринчи ўринда Регидрондан тайёрланган эритмани ҳар 5-10 дақиқада бир чойқошиқдан ичириб туриш лозим.
Парҳез шарт, (агар эмизикли бўлса, она учун ҳам) гуручдан тайёрланган қайнатма (оқ хўрда), аччиқ қора чой, эман пўстлоғидан дамлама (кора дуба).
Ципрокс (ципрофлоксацин) болалар ва 18 ёшга кирмаганлар учун мумкин эмас!
Лоперамид (имодиум) 3 ёшгача мумкин эмас (баъзи манбаларга кўра, 6 ёшгача мумкин эмас). Шунингдек, 12 ёшгача бўлган болаларда қатъий шифокор назоратида буюрилади.
✅ Лакто ва бифидум сақловчи Линекс, Энтерожермин, Лактобифидум каби дори воситаларни мутахассис шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда беришингиз мумкин.