ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарё вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида жами 3195 та иқтисодий ишлар кўрилган

Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан 2022 йилнинг 1-ярми амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш юзасидан раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Жумладан, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан 2022 йилнинг 1-ярми якунлари бўйича, жами 3195 та (ўтган йилнинг шу даврида 5655 та) иқтисодий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 52 таси суд буйруғини бериш тартибида кўрилган ишларни ташкил қилади. Жами кўрилган ишлардан 2710 таси қаноатлантирилган, 271 таси бўйича даъво рад этилган, 142 таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 72 таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Вилоят ҳамда туманлараро иқтисодий судларининг биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларининг 119 таси  апелляция инстанцияси судида қайта кўрилган.

Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлари судьялари томонидан 2022 йилнинг 1-ярми якунлари бўйича 1124 та иқтисодий ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлса, 200 та иқтисодий ишлар бўйича хусусий ажрим чиқарилган.         

2022 йилнинг 1-ярми мобайнида Сурхондарё вилоят судлари иқтисодий ишлар бўйича судьялари оммавий ахборот воситаларида  195 та, шу жумладан телевидениеда 31 та, радиода 24 та, газеталарда 45 та, журналда 9 та, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 86 та чиқишлар қилинган. 

Шунингдек, 102 та маъруза, 199 та давра суҳбатлари, 18 та семинарлар   ўтказилган.

2022 йил 1-ярми давомида суд раислари томонидан сайёр қабуларда 237 та, бевосита идораларда 273 та, жами 510 нафар жисмоний ва юридик шахслар ўринбосар ва судьялари ҳамда туман суди раислари томонидан қабул қилинган.

Шунингдек, ушбу раёсат йиғилишида статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг мос даври билан кўрсатгичлар солиштирилиб, уларнинг фарқли жиҳатлари муҳокама қилинди.

Раёсат йиғилишида иштирок этган иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро судлар судьялари томонидан одил суловни таъминлаш, суд қарорларининг ижроси, суд муҳокамаси ошкоралиги, бугунги кунда судларнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берди.  

Раёсат йиғилиши якунида 2022 йилнинг иккинчи ярми давомида одил судловни амалга ошириш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Жамшид Хомидов,Сурхондарё вилоят суди раиси ўринбосари-иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan