Uncategorized

«Facebook»даги кредитга ишонманг!

Сариосиё туманида яшовчи С.А. “Faсebook” интернет ижтимоий тармоғи орқали “Жиддий тезкор кредит таклифи” деб номланган каналга киради. Бу ерда кредит берилишини билган Севара 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини 2 фоизлик тўлов асосида, 25 йил давомида қайтариш шарти билан олмоқчи бўлади.
Хуллас, ўзини Франция фуқароси Жон Патрик деб таништирган шахс томонидан юборилган ҳисоб рақамига кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 19362 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўтказиб беради. Шундан сўнг, бир йил ўтса-да, С.А. кредит тугул, пулларини ҳам қайтариб ололмайди.
Фуқаро Ички ишлар вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, ушбу масалада ёрдам берилишини сўради. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Postda” мухбири.
Сурхондарё вилояти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan