Uncategorized

“Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ўтказилади

“Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5149-сон, 17.06.2021 й.) қабул қилинди.

? Қарорга кўра:

➖ ҳар бир болалар-ўсмирлар спорт мактабида (келгусида янги ташкил қилинадиган мактабларда ҳам) камондан отиш секция ва бўлимлари ташкил этилади;

➖ ҳар бир олимпия захиралари коллежида (келгусида янги ташкил қилинадиган коллежларда ҳам) камондан отиш бўлимлари очилади;

➖ 2022/2023 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш таълим йўналиши очилади.

? 2021 йил 1 сентябрдан:

? камондан отиш спорт тури бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг уч босқичли тизими жорий этилади;

? ҳар йили анъанавий тарзда камондан отиш спорт тури бўйича:
● Тошкент шаҳрида “Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ташкил этилади;
● Самарқанд шаҳрида аёллар ўртасида “Тўмарис кубоги” халқаро турнири ўтказилади;
● Бухоро, Қўқон, Самарқанд ва Хива шаҳарларида “Туризм ва камондан отиш ҳафталиги” ташкил этилади.

➡️ Қарорга кўра шунингдек, 2022–2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базалари (14 та) ташкил этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan