Фойдали

Мияни чиниқтиришни биласизми?

Асардаги бир қаҳрамон тилидан айтилади: “мия шундай мўъжизаки, унга қанча кўп нарса жойлаштирилса, шунча кўп бўш жой қолади”. Бўш вақтда турли бошқотирмалар ечиш, қизиқарли масала ва жумбоқлар жавоби устида  ўйланиш, вақти-вақти билан шеър ёд олиш, болаликда ёдлаганларини эслашга уриниш ва хотирада қолганларини такрорлаш ҳам мияни фаоллаштиради.

Ҳар тонг уйқудан уйғонгач, 5-10 дақиқа давомида қуйидаги машқларни бажариш тавсия қилинади:

– 100 дан 1 гача тез санаш;

– ҳар битта ҳарфга сўз айтган ҳолда алифбони такрорлаш (бу имкон қадар тез бўлиши керак: агар бирор ҳарфда 30 секунд тўхтаб қолсангиз, кейингисига ўтинг);

– 20 та эркаклар исмини айтиш ва ҳар бирини рақамлаш;

– 20 та аёллар исмини айтиш;

– 20 та озиқ-овқат маҳсулоти номини санаш;

– алифбодан танланган битта ҳарфга 20 та сўз айтиш ва уларни рақамлаш;

– танланган ҳарфга 20 та сўз айтиш. Мутахассислар бу машқларни овоз чиқариб ва кўзларни катта-катта очган ҳолда бажаришни тавсия этади. Энг охирида кўзни юмиб, 20 гача санаш ва яна очиш керак. Бу машқларни бажариш жараёнида мия эрталабки уйқу ҳолатидан тез чиқади, юз мушакларини ишлатиш эса тери тонусини яхшиласа, уларнинг бир зайлдаги ҳаракати натижасида миянинг мазкур мушаклар, кўз учун жавобгар толалари фаоллашади. Мия бундай эрталабки машқдан сўнг кун бўйи бир маромда ишлашга ҳозир бўлади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan