Uncategorized

КЕЧА 14 ҲУДУДНИНГ 10 ТАСИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ КЎРСАТКИЧИ МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

8 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 18224 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 83076 нафарга етди.

8 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
?Наманган вилояти (2698 нафар),
?Сурхондарё вилояти (2110 нафар),
?Андижон вилояти (1895 нафар),
?Қашқадарё вилояти (1760 нафар),
?Хоразм вилояти (1591 нафар),
?Фарғона вилояти (1487 нафар),
?Жиззах вилояти (1150 нафар),
?Самарқанд вилояти (1140 нафар),
?Тошкент шаҳри (1078 нафар),
?Тошкент вилояти (1029 нафар) банд қилди.

Яна бир эътиборли жиҳати шуки, пойтахтимиздан кейин Наманган вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмланган аҳоли 10 минг нафардан ошди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan