Uncategorized

Ўзбекистонга чигирткалар ҳужуми кузатилдими?

2020-йилнинг дастлабки икки ойида чигирткалар Африканинг бир нечта мамлакатлари иқтисодиётига жиддий зарар келтирган ва Жануби-ғарбий Осиё давлатлари ҳам хавф остида қолган эди.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан навбатдаги бало – чигирткалар ёпирилиб кириб келгани ҳақида турли хабарлар тарқамоқда. Шундоқ ҳам бу йил турли табиий офатлар, табиат инжиқликлари ва қолаверса, карантин сабаб қишлоқ хўжалигига ўзига хос таъсир ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда. Ана шундай шароитда чигиртка балоси экинзорларга жиддий зарар етказиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра ижтимоий тармоқларда тарқаган видеолавҳадаги чигирткалар четдан келмаган, балки табиатнинг ажралмас аъзоси сифатида шу жойнинг ўзида пайдо бўлган. Булар учиб узоқ худудларга, мамлакатдан мамлакатга кўчиб ўтиши учун қанот чиқариб, вояга етиши керак. Бунга эса Чигирткаларга қарши кураш хизматии асло йўл бермайди.

Республикамизда 150 дан ортиқ чигиртка тури тарқалган бўлиб, шулардан 10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлар ва бошқа ўсимликларга катта зарар етказиши мумкин. Чигирткаларнинг яшаш тарзига қараб 2 гуруҳга ажратилади. Булар тўда ҳосил қилиб яшовчи марокаш, осиё ва воха чигирткалари ҳамда тўда ҳосил қилмайдиган (маҳаллий) чигирткалардир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan