Uncategorized

Байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтган брифингда маълум қилинди.
Ходимларга санаторияда даволанишлари учун ишхонадан йўлланма бериладими?

– Ходимга даволаниш учун йўлланма унинг иш жойидаги касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўрнатилган навбат бўйича берилади.

Касаба уюшмаси қўмитаси тузилмаган жойларда иш берувчининг ишончномасига асосан бирлашма томонидан йўлланма ажратилиши керак.

Санатория йўлланмасини олган ходим 2 йилда 1 маротаба мазкур санаторияда 12 кун даволанади ва кўрсатилган муддатдан 1 кун ҳам кечикмасдан бориши шарт.

Санатория йўлланмасини олган ходим ўрнига бошқа шахс бориши ёки бир йўлланма учун 2 киши даволаниши мумкин эмас.

Касаба уюшма ташкилотлари томонидан ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган йўлланмалар:

✅ 100 фоизгача — бепул;
✅ 90 фоизгача 3 қиймати қисман ундирилган ҳолда берилади.

Қонунчиликда кимларга нисбатан дастлабки синов муддати қўлланилмайди?

Меҳнат кодексининг 84-моддасига кўра, қуйидаги шахсларга дастлабки синов муддати қўлланилмайди:

⚡️ҳомиладор аёллар;

⚡️3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;

⚡️корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;

⚡️ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар;

⚡️ходимлар билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

Ходим байрам кунлари иш берувчи томонидан ишга жалб қилиниши мумкинми?

Байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш МАН ЭТИЛАДИ.

?Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳолларда, яъни жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan