Uncategorized

Бугун Европа парламентида Афғонистон масаласидаги фавқулодда эшитув бўлиб ўтади

Бугун – 19 август куни Европа парламентида Афғонистон масаласидаги фавқулодда эшитув бўлиб ўтади.

“REGNUM” хабарига кўра, йиғилишда Европарламентнинг ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзолари ва Афғонистон бўйича Европарламент делегацияси иштирок этади. Шунингдек, йиғилишга Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Жозеп Боррел ҳам таклиф қилинган.  

 Эслатиб ўтамиз, яқинда Боррел матбуот анжуманида навбатдаги гуманитар таназзулга йўл қўймаслик учун Евроиттифоқ Толибонлар ҳаракати билан имкон қадар тезроқ мулоқотни бошлаш кераклигини айтганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan