Uncategorized

Онлайн: Икки спортчининг низоси жиноятга сабаб бўлди

Қашқадарё вилояти прокуратурасида Ўзбекистон Бош прокуратураси, Олий суд ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ушу-санда бўйича жаҳон чемпиони, MMA жангчиси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. Анжуманда Қарши шаҳрида бир гуруҳ шахслар томонидан спорт мураббийи Элбек Раҳимовнинг ўлдириб кетилгани билан боғлиқ жиноят тафсилотлари ҳақида маълумот берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг маълум қилишича, “Элбек Раҳимов жиноят содир этган фуқаро Боймирзаев билан олдиндан тортишиб келади, ўрталарида низо бўлган. Шу сабабли фуқаро Боймирзаев бир нечта шериклари билан бирга пичоқ ва темир бўлаклари билан қуролланиб Қарши шаҳрида яшовчи Бобоева хонадонидан чиққан Элбек Раҳимовни уриб, ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари етказиб, уни мажбурлаб Илёс Рўзиев бошқарувидаги машинага мажбурлаб ўтқазиб, унга жиддий тан жароҳати етказган ҳолда Чироқчи туманидаги тиббиёт бирлашмасига ташлаб кетган. 

Акмал Раҳимов воқеани Бобоевадан билгач, акасининг телефонига ўрнатилган GPS қурилмаси орқали қаерда эканини аниқлаган. Чироқчи туманида автомашинада ҳаракатланиб кетаётган жиноятчиларни топиб тўхтатган ва жанжал юзага келган. Ҳудуд инспекторлари етиб келиб жанжални тўхтатган, жиноятчиларнинг баъзилари қочиб кетган. Суд тиббиёт экспертиза хулосасига кўра, Элбек Раҳимовнинг вафот этишига бош мия лат ейиши, бош мия синиши, кўкрак қафаси аъзоларининг шикастланиши ва бошқа аъзоларнинг жиддий шикастланиши сабаб бўлган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай, ўша куни Элбек Раҳимов 14:00да вафот этган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Иш доирасида гумонланувчи шахслар ишга жалб қилинган.”

Маълумот учун, жорий йил 17 август куни Қарши шаҳрида бир гуруҳ шахслар одамлар кўз ўнгида спорт мураббийи Элбек Раҳимовни уриб, калтаклаган. Сўнг, машинага ўтқазиб, номаълум томонга олиб кетган, унга оғир тан жароҳатлари етказиб, спортчини Чироқчи туманига ташлаб кетган.

Анжуманда маълум қилинишича, икки спортчи ўртасидаги низо анчадан буён давом этиб келаётган бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan