Ўзбекистон “Махалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
Фонднинг Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви ва туман бўлинмалари томонидан бугун ташкил этилган йиғилишда 2021-йилда амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Унда “Махалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви вакиллари С.Джаббаров ва Э.Мусаевлар, вилоят бошқаруви раиси Х. Саматов, вилоят бошқаруви ходимлари, туман бўлинмаси раҳбарлари ҳамда бош хисобчилар иштирок этдилар.



Ўтган 2021 йилда ҳамкор ва хомий ташкилотлар ёрдамида “Махалла” хайрия жамоат фонди ходимлари иштирокида туманлар кесимида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларини ўрганиш натижасида вилоят бўйича жами 2335 нафар оилалар рўйхати шакиллантирилди. Шундан фонд бўлим ва бўлинмалари ташаббуси билан хамда хомий ташкилотлар хамкорлигида 1086 нафар ногиронлиги бор шахсларга 485 млн 900 минг сўм, 71 нафар якка ёлғиз кексаларга 32 млн 900 минг сўм, 24 нафар кам таъминланган оила фарзандларига 21 млн сўм ҳамда 439 нафар ижтимоий кўмакка мухтож оила аъзоларига 209 млн сўмлик молиявий ёрдамлар кўрсатилган ва мурожаатлари ижобий ҳал этилган.
Сурхондарё вилоятида фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар ҳам амалга оширилган. Жумладан, охирги уч ой мобайнида вилоятда мавжуд 721 та махалла фуқаролар йиғинлари компьютер ва мебель жамламалари қайта мониторингдан ўтқазилди.
Худди шундай 151 та маҳалла йиғинлари раиси ва ходимларига хозирда замонавий сифатга эга бўлган ва республика бошқаруви тамонидан тавсия этилган параметрларга мос келадиган мебель жихозлари ва компютер жамламалари олиб берилди. Шундан 90 таси фонд маблағлари хисобидан амалга оширилди.
Йиғилишда ўтган йилги натижалар сарҳисоб қилинар экан, эришилган натижалар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди.
Таҳлилий, танқидий руҳда ўтган ҳисобот йиғилишларида сусткашликка йўл қўйган соҳалар вакиллари муҳокама этилиб, 2022 йилда ҳар бир йўналишда тадбирларни сифатли ва мукаммал ташкил этиш, самарадорликни ошириш лозимлиги алоҳида таъкидланиб, вазифалар келишиб олинди.

Ўзаро муҳокамаларда фонд бўлим ва бўлиммалари томонидан ўтказиладиган тадбирларида асосий эътибор – инсон мафаатлари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қуватлашнинг самарадорлигига қаратилиши кераклиги уқтирилди.