Uncategorized

Туркманистон президенти бошқарувни ёшларга топшириш ниятидалигини айтди

У мазкур қарорни қабул қилиш осон бўлмаганини таъкидлаган

Туркманистон президенти 11 февраль куни Ашхободда Халқ Маслаҳатининг навбатдан ташқари йиғилишида давлат бошқарувини ёшларга топшириш кераклигини айтди. Бу ҳақда мамлакат ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, йиғилиш давлатни келгуси 30 йил ичида ривожлантириш режаларига бағишланган.

«Мана, 15 йилдан буён энг юқори ва ўта масъулиятли Туркманистон президенти лавозимида ишлаяпман. Шу билан бирга, мен Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Давлат хавфсизлик кенгаши раиси, Туркманистон Қуролли Кучлари олий қўмондони, Туркманистон Халқ Маслаҳати Миллий Генгеш раиси вазифаларини бажараман», — деган у.

Сўнгра давлат раҳбари икки йил аввал пайғамбарлик ёшига етиб, осон бўлмаган қарор қабул қилганини айтди.

«Мамлакат тараққиётининг янги босқичида давлат бошқарувини маънавий муҳитда, замонавий юксак талаблар асосида тарбияланган ёш етакчиларга бериш керак, деган фикрни қўллаб-қувватлайман. Мен Халқ Маслаҳати раиси сифатида бундан буён ҳам катта ҳаётий ва сиёсий тажрибамни ушбу соҳага йўналтириш ниятидаман», — деган у.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan