Uncategorized

2021 йилда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан 250 та янги кичик лойиҳалар шакллантирилди

Прокуратура органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш жараёнида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биргина Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан 2021 йилда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида вилоятда прокурор раҳбарлигидаги 2-секторларда 250 та янги кичик лойиҳалар шакллантирилди.

Хусусан, Ангор туманида 26 та, Бандихонда 11 та, Бойсунда
20 та, Деновда 21 та, Жарқўрғонда 13 та, Қизириқда 13 та, Қумқўрғонда 15 та, Музработда 16 та, Олтинсойда 14 та, Сариосиёда 13 та, Термизда 17 та, Узунда 16 та, Шерободда 23 та, Шўрчида 13 та ва Термиз шаҳрида 19 тани ташкил этади.

Лойиҳаларнинг 89 таси саноат, 41 таси қишлоқ хўжалиги
ва 120 таси хизмат кўрсатиш йўналишларига тўғри келади. Жами лойиҳа қиймати 57.6 млрд. сўмни, шундан банк кредити 35,4 млрд. сўм, тадбиркорларнинг ўз маблағи ҳисобидан 22.1 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу лойиҳаларга банк томонидан жами 39,2 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

Натижада, 244 та лойиҳа ишга туширилиб, 612 та иш ўрни яратилиши таъминланди.

Мисол учун, Музработ тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган “Бодомзор” маҳалласида жойлашган “Илёс Зохид Сўфизода” оилавий корхонасига АТБ “Агробанк” туман филиалидан 245 млн. сўм кредит маблағи ажратилиб, ушбу маҳаллада тикувчилик фаолияти йўлга қўйилди.

Натижада, “Бодомзор” маҳалласида яшовчи ишсиз 8 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди.


Д.Н.Валижанов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan