Uncategorized

Мукофот жамғармаси 150 минг $: Абдусатторов жаҳон шахмат юлдузларига қарши дона суради

19 февралдан энг йирик “Meltwater Champions Chess Tour” онлайн турнирлар серияси доирасидаги илк мусобақа – “Airthings Masters” бошланади. Мукофот жамғармаси 150 минг доллар.

Туризм ва спорт вазирлиги хабарига кўра, қуръа натижасига кўра саралаш баҳсларида Нодирбек Абдусатторов кимларга қарши дона суриши маълум бўлди.

1-турда Абдусатторов нидерландиялик машҳур шахмат устаси Аниш Гири билан куч синашса, иккинчи раундда жаҳон тождори, мусобақанинг амалдаги ғолиби Магнус Карлсенга қарши дона суради.

Саралаш босқичида Абдусатторовга қарши дунё тан олган шахмат усталари – Ян Непомняший (Россия), аёллар ўртасида 12-жаҳон чемпиони Александра Костенюк (Россия), дунё рейтинги пешқадамларидан Дин Лижен (Хитой), Ян Кшиштоф Дуда (Польша), Левон Аронян (Арманистон), Шахриёр Мамадиёров (Озарбайжон) дона суришади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan