Uncategorized

Сурхондарёда солиқчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Давлат солиқ хизмати органларида фаолият юритаётган ходимларнинг дунёқарашини янада кенгайтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш асносида уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида солиқ ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг “Давлат солиқ қўмитаси Раиси кубоги”га старт берилиб, республикамиз бўйлаб саралаш босқичлари ўтказилмоқда.

Худди шундай Термиз шаҳрида ҳам Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” ДУК ҳамда Кадастр агентлиги ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувда, 12 та жамоа иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Қизғин савол-жавоблар якунида бир неча жамоаларнинг тўплаган баллари бир хил бўлиб, ғолиблар қўшимча саволлар ёрдамида аниқланди. Натижада Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси “Сурхон” жамоаси 3-ўринни ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Шеробод бўлимининг “Шеробод зукколари” жамоаси 2-ўринни эгаллади.

Вилоят давлат солиқ бошқармасининг “Янги Ўзбекистон” жамоаси эса биринчи ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек, совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan