Uncategorized

СУДНИНГ ОҚЛОВ ҲУКМИ ЁХУД НОҲАҚ АЙБЛАНГАН Ф.САИДОВ ОЛТИ ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНДИ

Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан фуқаро Б.Саидованинг ўғли Саидов Фазлиддин асоссиз суд ҳукми билан жавобгарликка тортилганидан норози бўлиб, ёзган мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, Ф.Саидов Транспортдаги Ички ишлар бошқармаси Термиз темир йўл бекатидаги тармоқ Ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси ахборот-таҳлил ва мувофиқлаштириш йўналиши тезкор вакили бўлиб ишлаган вақтда собиқ МХХ ходимлари томонидан асоссиз айбловлар билан жиноий жавобгарликка тортилган.
Ф.Саидовга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида кўрилиб,
2015 йил 18 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 212-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг
45-моддаси тартибида 3 йил муддатга масъул мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 286,5 бараварида жарима жазоси тайинланган.
Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатида кўрилиб, 17.09.2015 йилдаги ажрими билан Ф.Саидовга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Фуқаро Б.Саидованинг мурожаатига асосан жиноят иши ўрганилганда, унинг ўғли Ф. Саидовга нисбатан айбловлар мақбул бўлмаган далиллар асосида қўйилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда такрорий равишда кассация тартибида протест киритиш учун Бош прокуратурага вилоят прокурори номидан тақдимнома киритилди.
Тақдимнома Бош прокуратура томонидан қувватланиб, жиноят иши қарорларига протест келтирилиши натижасида Ф.Саидов Олий суднинг 2021 йил 8 апрелдаги ажрими билан оқланди.
Ф.Саидов мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаёган ислоҳотлардан миннатдорлигини билдирди.
Ҳозирги кунда ушбу фуқарони ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan