Uncategorized

Сурхондарёда Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди

24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳал қилувчи босқичга кирди.

Сайлов участкаларида Марказий сайлов комиссиясининг қарори асосида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)ни тарқалиши хавфини олдини олиш тўғрисида”ги йўриқнома асосида ишлар ташкил этилмоқда. Комиссия аъзолари, сайловчилар, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳимоя ва профилактика воситаларидан фойдаланади.

Миллий қонунчилигимизга кўра, вилоятда ташкил этилган 860 та сайлов участкасида муҳим бу жараённи очиқ ва умумэътироф этилган тамойиллар асосида ўтказиш учун барча ишлар белгиланган календар-режа асосида олиб борилмоқда.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади. 

Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14-20 октябрь кунлари ўтказилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan