Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Арисланбек Калбаев бир вақтнинг ўзида АҚШнинг 3 та университетига грант асосида қабул қилинди. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Dreksel Университети $169 200, Xalt Халқаро Бизнес Мактаби эса $40 000 миқдорида грант ва стипендиялар ажратган бўлса, А.Калбаев Маями Университетидан $88 000 миқдорида грант ютиб олган.