Uncategorized

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро марказ ташкил этилди

“Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–58-сон, 22.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Қарорга кўра, 2022-2023 йилларда боғ ва токзорларни барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонлари ташкил қилинади.

Марказ давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган ва якунланган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижаларга оид маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб боради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan